«Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашгандан сўнг, Россия Федерацияси Президенти жасадлар ва маҳбусларни алмашиш учун гуманитар сабабларга кўра Тоғли Қорабоғ можароси зонасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиради. Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари 9 октябр куни Россия ташқи ишлар вазири билан маслаҳатлашув учун Москвага таклиф қилинади», - дейилади хабарда.
Тоғли Қорабоғдаги вазият 27 сентябр куни кескинлашди ва баҳсли ҳудудда жанглар бўлиб ўтмоқда.