— Сизга шуни маълум қиламизки, Д.Ергожинга нисбатан 218-модданинг 3-қисми 3) бандида назарда тутилган жиноятлар асосида "Жиноий йўл билан олинган пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни қонунийлаштириш (ювиш)" ва Жиноят кодексининг 366-моддаси 4.4- банди “Жуда катта миқдорда пора олиш” бўйича тергов давом этмоқда, - дейилади таҳририят саволига жавобда.
Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддаси 1-қисмига мувофиқ дастлабки тергов тафсилотлари ошкор этилмайди. Аввалроқ бир қанча оммавий ахборот воситалари Д.Ерғожин қозоғистонликларнинг махфий маълумотларининг Хитойнинг GitHub хизматларига сизиб чиқиши билан боғлиқ ишда гумонланаётгани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 24 апрель куни Астана шаҳар жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судида К.Масимов ва унинг собиқ ўринбосарларига нисбатан ҳукм эълон қилинган эди. Д.Ерғожин ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олиш, ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди. У умрбод давлат хизматида лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.