Президент Вьетнам Компартияси Марказий Қўмитаси Бош котибига табрик телеграммаси йўллади
19:02, 28 Январь 2025
ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев То Ламни Вьетнам тақвими бўйича Янги йил — Тет байрами муносабати билан табриклади.
Давлат раҳбари Қозоғистон Вьетнамни Жануби-Шарқий Осиёдаги муҳим ҳамкори деб билишини ва икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга катта аҳамият беришини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев То Ламга масъулиятли вазифасида муваффақиятлар ва Вьетнам халқига фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Хитой ХХР Раисига табрик телеграммаси йўллаган эди.