Президент учувчи-космонавт Талғат Мусабаевнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари учувчи-космонавт, «Халық қаһарманы” Талғат Мусабаевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев таниқли космонавт, «Халық қаһарманы”, давлат ва жамоат арбоби Талғат Мусабаевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Талғат Амангелдиевич - коинотни уч марта забт этган, очиқ коинотга чиққан, ўзининг беқиёс жасорати билан юртимизни жаҳонга машҳур қилган қаҳрамон эди. У бор куч-ғайратини мамлакатимиз аэрокосмик саноатини ривожлантиришга бағишлади ва бу йўлда тинимсиз меҳнат қилди. Сенат депутати, жамоат арбоби сифатида кўплаб хайрли ишларга ташаббускор бўлди. Ўзининг касбий маҳорати, фаол фуқаролик позицияси билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган Талғат Амангелдиевичнинг ёрқин сиймоси қалбларимизда мангу сақланиб қолади», — дейилади телеграммада.