Президент UAE SWAT Challenge-2026 турнири ғолибларини тақдирлади

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари UAE SWAT Challenge-2026 халқаро мусобақаси ғолибларини тақдирлади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

— Давлат раҳбарининг фармони билан UAE SWAT Challenge-2026 халқаро мусобақасидан ғалаба билан қайтган бир гуруҳ офицерлар ва ҳарбий хизматчиларга Бауржан Момишули номидаги II даражали “Айбын” ордени, “Ҳарбий жасорати учун” медали ва Қозоғистон Республикаси Президентининг Ташаккурномаси топширилди, — дейилади хабарда.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

UAE SWAT Challenge-2026 турнири иштирокчилари Нурсултон Сапаров, Дарина Билденова, Максим Бухметов ва Наталья Местоева тақдирлаш маросимида сўзга чиқишди.

Фото: Ақорда