Kazinform кеча Кобулдан Алматига махсус рейс билан 35 нафар этник қозоқ, 4 нафар Қозоғистон фуқароси ва 1 нафар БМТ ходими етказилди.
Ватандошлар Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан эвакуация қилинган. Президент хайрли ишни ташкиллаштиришда иштирок этган дипломатларимизга ва барча идора ходимларига миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиларининг Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида Aфғонистондаги қозоқлар диаспорасини қайтариш масаласини кўриб чиқаётганликларини айтган эди.