Президент сайлови-2022: Қозоғистоннинг 15 та вилоятида овоз бериш бошланди
07:30, 20 Ноябрь 2022
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг 15 та вилоятида навбатдан ташқари президентлик сайловлари бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Хусусан, Абай вилоятида - 475, Ақмола вилоятида - 717, Алмати вилоятида - 606, Шарқий Қозоғистон вилоятида - 537, Жамбил вилоятида - 493, Жетису вилоятида - 447, Қарағанди вилоятида - 642, Қостанай вилоятида - 745, Павлодар вилоятида – 528, Шимолий Қозоғистон вилоятида – 640, Туркистон вилоятида – 919, Улитау вилоятида – 136, Астана шаҳрида – 406, Алмати шаҳрида – 600, Чимкент шаҳрида – 311 сайлов участкаси иш бошлади.
Қолган 5 та вилоят, яъни Ақтўбе, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон ва Қизилўрда вилоятларида эса овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 07:00да, пойтахт вақти билан 08:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, навбатдан ташқари президентлик сайловлари бугун, 20 ноябр куни бўлиб ўтади.
Муаллиф: Марлан Жиембай