Президент «Самруқ-Қазна» АЖ бошқаруви раисини қабул қилди

Фото: Фото: akorda.kz
ASTANА. Каzinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Самруқ-Қазна» АЖ бошқаруви раиси Нурлан Жақиповни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашувда «Самруқ-Қазна» акциядорлик жамиятини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарига жамғарма гуруҳи маблағлари қийматини ошириш йўллари ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, корпоратив бошқарув ҳисобига портфел компаниялари фаолияти самарадорлигини ошириш, «Инвестиция тарифи» дастурини амалга ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда харидларнинг шаффофлиги ҳисобига импорт ўрнини босиш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда инвестициялар киритиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Президентга жамғарма фаолиятидан кутилаётган натижалар, муҳим лойиҳалар ва хусусийлаштириш дастурининг амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, Жамғарма таркибидаги компаниялар гуруҳи фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берди.