Президент Республика кунига бағишланган тантанали концертга борди
19:00, 24 Октябрь 2023
Давлат раҳбари Республика кунига бағишланган тантанали концертга борди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
"Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Республика кунига бағишланган тантанали концертни томоша қилди. Байрам Астана Опера театрида бўлиб ўтди", - деб ёзади Ақорда расмий сайти.
Концертда Алибек Динишев, Роза Римбаева, Майра Муҳамедқизи, Айгул Улкенбаева, Димаш Қудайберген ва бошқа таниқли маданият арбоблари, шунингдек, хореографик гуруҳлар ва симфоник оркестр чиқиш қилди.