Президент «Нура» туманидаги Greenline бульварни кўздан кечирди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform — 3,8 гектар майдонни эгаллаган объектда ишларнинг биринчи босқичи якунланди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Бу ерда пиёдалар ва велосипедчилар йўлаклари, меъморий шакллар ва сунъий сув ҳавзалари мавжуд.

 

Фото: Акорда

Давлат раҳбарига Астана шаҳридаги ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Фото: Акорда

Женис Қасимбекнинг айтишича, айни пайтда пойтахтда 170 та жамоат жойлари ва ҳовлиларини ободонлаштириш бўйича комплекс дастур амалга оширилмоқда. Бу ишлар Ботаника боғи, Триатлон боғи, Отатурк, Тинчлик ва тотувлик, Президент боғлари ҳамда шаҳарнинг асосий кўчаларида олиб борилмоқда.

Фото: Ақорда

Бундан ташқари, «Мыңжылдық» хиёбонини ободонлаштириш концепцияси ишлаб чиқилган. Есил дарёси қирғоғини реконструкция қилиш ишлари якунланмоқда.

Давлат раҳбари шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун замонавий, қулай ва экологик тоза муҳит яратиш бўйича ишларни давом эттириш бўйича топшириқлар берди.