Қозоғистон Президенти қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади

Фото: Фото: очиқ манбалардан олинган

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Фуқаролик мудофааси бўлими ходимларини Қутқарувчилар куни билан табриклади, дея хабар беради Кazinform агентлиги.

“Фуқаро мудофааси соҳаси ходимларини Қутқарувчилар куни билан табриклайман! Сизларнинг ишингиз хавф-хатарга тўла ва катта масъулият талаб қилади. Қасамёдга содиқлигингиз, меҳнатсеварлигингизни давлат ва жамият юксак қадрлайди. Барчангизга фаровонлик тилайман!”, - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев Х саҳифасида.

Қозоғистонда ҳар йили 19 октябрда Қутқарувчилар куни нишонланади. Касбий байрамнинг тасдиқланиши мамлакатда Фавқулодда вазиятлар бўйича марказий давлат қўмитасининг ташкил этилиши билан боғлиқ.