Президент: Қозоғистон фуқаролиги ва ватандош мақоминини олиш тартиби соддалаштирилди
Давлат раҳбари “Отандастар” форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Қасим-Жомарт Тоқаев йиғилиш иштирокчиларини “Отандастар” форумининг очилиши билан табриклади.
“Бу учрашув халқимиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Қозоқарда “бамаслаҳат тикилган тўн калта бўлмайди” деган нақл бор. Ота-боболаримиз ҳамиша катта йиғилишларда миллий масалаларни муҳокама қилганлар. Шу муносабат билан хориждаги қозоқлар билан ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиш жуда муҳим. Қайси давлатда яшамасин, қозоқларнинг биргина тарихий ватани бор, у - Қозоғистон. Шу боис ҳам хориждаги биродарларимизни қўллаб-қувватлашга доимо эътибор қаратамиз. Уларнинг Отамаконга кўчиб ўтиши учун барча шароит яратилган. Қозоғистон фуқаролиги ва ватандош мақомини олиш тартиби соддалаштирилди. Хориждаги қозоқ тадбиркорлар учун “Ата жолы” картаси жорий этилди. Бошқа муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Ватандошлар билан муносабатларни ривожлантиришга қаратилган бундай чора-тадбирлар давом этади”, — деди Президент.
Қасим-Жомарт Тоқаев учрашувга дунёнинг турли бурчакларидан махсус ташриф буюрган ватандошлар ва муҳтарам меҳмонларга миннатдорлик билдириб, учрашувда жиддий фикр ва мулоҳазалар билдирилиши, бу олисдаги қондошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Давлат раҳбари, шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилади.