Президент КХШТ кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекка борди
17:20, 26 Ноябрь 2025
BISHKEK. Каzinform — Давлат раҳбари КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекка борди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
— Қасим-Жомарт Тоқаевни Манас аэропортида Қирғизистон Вазирлар кабинети раиси — Қирғизистон Президент Админстрацияси раҳбари Адилбек Қасималиев кутиб олди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон раислигида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.