Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Қатар сармоявий давра суҳбатида иштирок этди

Фото: Фото: Ақорда матбуот хизмати

DOHА. Кazinform - Давлат раҳбари Қатар Ҳукумати ва Қатар ишбилармонлари ассоциациясига икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга доимий кўмак кўрсатаётгани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, дунё мисли кўрилмаган муаммоларга дуч келаётган бир пайтда сиёсий ирода ва иқтисодий фаолликни уйғунлаштириш жуда муҳим.

- Бугун Қатар Давлати раҳбарияти билан самарали учрашув ўтказдим. Биз турли соҳаларда келишувларга эришдик ва мамлакатларимиз ҳукуматларига уларни амалга ошириш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича топшириқлар бердик. Ташрифим кўп томонлама муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очишига ишонаман. Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний раҳнамолигида Қатар катта муваффақиятларга эришди. Кўп давлатлар сизлардан ўрнак олади. Сизларнинг ажойиб мамлакатингиз иқтисодиёти жадал ривожланган, турмуш даражаси юқори, жамияти фаровон мамлакат сифатида машҳур. “Қатар – 2030” миллий дастурида модернизация ва миллий қадриятлар аниқ ва ўзига хос тарзда уйғунлашган. Ана шу эзгу мақсад йўлида барча қатарлик дўстларимизга муваффақиятлар тилайман, - деди Президент.