Президент Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ Бош котибини қабул қилди
19:15, 10 Октябрь 2022
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби Станислав Засьни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб.
«Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Давлат раҳбарига ташкилотнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессиясига тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берди»
, — дейилади хабарда.
Учрашувда мазкур халқаро ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
Фото: t.me/bort_01