Аэропортда мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Маросимдан сўнг кортеж Ақорда саройига йўл олди. У ерда Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикаси раҳбарлари Қозоғистон-Хитой стратегик шериклигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар. Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.