Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 28-29 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Фото: Фото: Kazinform

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Президент Ухнаагийн Хурэлсух билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, у Мўғулистон Буюк Давлат Хурали Раиси Дашзэгвийн Амарбаясгалан ва Бош вазир Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ билан ҳам учрашади.

Ташриф доирасида бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.