Президент: Ижтимоий ёрдамни чинакам эҳтиёжманд фуқаролар олиши керак
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ижтимоий ёрдам тизимида тартиб ўрнатиш зарурлигини айтди. Бу ҳақда у Ақмола вилоятига амалий ташрифи чоғида ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
Президент Қозоғистон ижтимоий давлат эканлигини таъкидлади.
— Биз ҳеч қачон ижтимоий хизматлар кўрсатишдан бош тортмаймиз. Бу — Конституцияга мувофиқ бизнинг бурчимиз. Лекин бу соҳада тартиб ўрнатиш керак. Давлат томонидан ижтимоий ёрдам ҳақиқатан ҳам муҳтожларга берилиши керак. Меҳнатга лаёқатли, ўзини, оиласини, ота-онасини таъминлай оладиган фуқаролар эса ишлаши керак, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари мамлакатдаги миграция масаласига ҳам эътибор қаратди. Унинг фикрича, бу борада тизимли муаммолар ҳам мавжуд.
– Мен миграция масаласини кескин кўтардим. Бу кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Масалан, Астанада 400 минг киши рўйхатдан ўтмаган. Ҳокимлик уларга хизмат кўрсатишга, шароит яратишга мажбур. 400 минг киши бутун бир шаҳарни ташкил қилади. Ва у ҳеч қандай статистикада ҳисобга олинмаган. Бу иқтисодиётда ҳам, ижтимоий сиёсатда ҳам номутаносибликни келтириб чиқаради. Умуман, мамлакатимизда ижтимоий ёрдамнинг 100 дан ортиқ турлари мавжуд, – деди Президент.
Қасим-Жомарт Тоқаев ижтимоий ёрдамни адолатли ва аниқ йўналишда ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.