Президент Ҳиндистоннинг Республика куни муносабати билан табрик телеграммасини йўллади

Фото: Фото: Ақорда

АSTANА. Kazinform — Давлат раҳбари Бош вазир Нарендра Модига Ҳиндистоннинг Республика куни муносабати билан табрик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Президенти ўз табригида Бош вазирнинг доно раҳбарлиги туфайли Ҳиндистон ишонч билан олға қадам ташлаётганини, иқтисодиётни ривожлантириш ва фуқароларнинг турмуш даражасини оширишда сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Нарендра Модининг давлат хизматида муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса бахт-саодат тилади.