Президент Glencore бош директори Гэри Нейглни қабул қилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Glencore компанияси бош директори Гари Нейглни қабул қилди.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаевга Glencore фаолияти якунлари ва келгуси давр учун режалари ҳақида маълумот берилди.

Фото: Ақорда

 

Бундан ташқари, компаниянинг мамлакатнинг тоғ-кон, металлургия ва энергетика соҳаларидаги фаолиятининг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Президент экологик меъёрларга қатъий риоя қилиш, ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни жорий этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Фото: Ақорда