Президент Давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди
10:30, 25 Октябрь 2024
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Республика куни муносабати билан Давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди. Тадбир “Ақорда” қароргоҳи олдида бўлиб ўтди.
Фахрий қоровул бошлиғи Президентга ҳисобот берди. Шундан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев фармойиши билан Давлат байроғи кўтарилиб, Давлат мадҳияси янгради.
Барчага маълумки, Давлат раҳбари Республика байрамига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқида Ватан Мустақиллиги Декларацияси қабул қилинган бу кунни муқаддас Мустақиллигимизнинг бошланиши, деб баҳолаган эди.
Республикада миллий байрамни расмий нишонлаш ана шу маросим билан бошланди. Айни вақтда Қозоғистоннинг барча вилоятларида Давлат байроғини кўтариш маросими ўтказилади.