Президент Чимкент аэропортининг янги терминалини кўздан кечирди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Иншоот Давлат раҳбарининг шаҳарни ривожлантириш бўйича топшириғига мувофиқ қурилган, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қиймати 24 миллиард тенге бўлган аэропорт хусусий сармоя ҳисобидан қурилган.

Фото: Ақорда

Давлат раҳбарига маълум қилинганидек, Қозоғистон жанубида ноёб авиация хабининг ташкил этилиши минтақадан йўналишлар сонини 17 тадан 59 тага, жумладан, Европа ва Осиёнинг асосий мамлакатларига парвозларни кенгайтириш имконини беради.

Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Чимкент шаҳрига ташрифи ҳақида ёзган эдик.