Президент Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсеновани қабул қилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсеновани қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.

Тамара Дуисенова ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг янги усулларини таништирди. Бу усуллар ажратилаётган маблағларнинг ҳақиқатан ҳам эҳтиёжманд аҳолига етиб боришини таъминлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирларнинг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга қаратилган бўлиб, мазкур соҳага 14,5 триллион тенге маблағ йўналтирилди. Бу умумий давлат бюджетининг 60 фоизини ташкил этади.

Унинг маълум қилишича, оиланинг рақамли картаси орқали кўрсатиладиган хизматлар фуқароларнинг ижтимоий тоифасига қараб мустақил равишда амалга оширилади.

Бугунги кунда ижтимоий соҳани рақамлаштириш даражаси нафақат хизматларни олувчилар ва уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини белгилаб беради, балки давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган чора-тадбирлар таркибига тузатишлар киритиш имконини ҳам беради. Оғир турмуш шароитидаги оилаларга оқилона ва самарали ёрдам кўрсатиш чоралари ишлаб чиқилади.

Таълим, тиббий хизмат сифатини ошириш, ижтимоий соҳа объектлари қуриш, қишлоқ аҳолисини қўллаб-қувватлаш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Давлат раҳбари кўрилаётган чора-тадбирлар муҳимлигини таъкидлаб, тилга олинган таклифларни қўллаб-қувватлади. Шунингдек, аввал бошланган ишларни тизимли давом эттириш бўйича топшириқлар берди.