Президент боксчи Назим Қизайбайни тарихий ғалаба билан табриклади
08:41, 17 Март 2025
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонлик боксчи Назим Қизайбайни тарихий ғалаба билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
“Назим Қизайбайни маҳаллий бокс тарихидаги илк уч карра Жаҳон чемпиони бўлгани билан табриклайман. Бу - муҳим ютуқ!
Сербиядаги жаҳон чемпионатида ажойиб натижалар кўрсатган терма жамоа аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Спортчи қизларимизга келажакда улкан ғалабаларни қўлга киритишларини тилайман”, – деб ёзди Давлат раҳбари Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.