Президент бокс бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан боксчиларни табриклади
07:15, 15 Сентябрь 2025
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари бокс бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан боксчиларни табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
— Ливерпулда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамизнинг ғалабали сериясини Алуа Балқибекова, Аида Абикеева, Тўрехан Сабирхан, Наталья Богданова, Айбек Оралбай давом эттирди. Қозоғистон боксчилари жаҳон чемпионатида ажойиб натижалар кўрсатди. Бироқ, олдинда АҚШда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари турибди. Биз уларга ҳозирдан тайёргарлик кўришимиз керак. Қозоқ бокс мактабининг мартабаси доим баланд бўлсин, — деб ёзди Президент Instagramдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Айбек Оралбай терма жамоага еттинчи олтин медални тақдим этди.