Президент: Биз учун Жанубий Корея технологиясини саноатга жорий этиш муҳим

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Корея бизнес-форумида икки томонлама иқтисодий алоқаларни “Инвестициялар ва технологиялар - хомашё ўрнига” тамойили асосида ривожлантириш мумкинлигини айтди.

«Энди ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари ҳақида фикримизни билдиришга ижозат бергайсиз. Биринчидан, иқтисодиётимиз учун муҳим соҳаларда ҳамкорликни ошириш. Булар ер ости бойликларидан фойдаланиш ва саноатдир. Нефть ва газ соҳасида Жанубий Корея технологиясининг тўлиқ трансферти, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш биз учун муҳим. Тениз, Қашаған, Қарашиғанақ каби нефть-газ конларимиз кенгайиб бораётганини инобатга олсак, бу жуда зарур”, — деди Давлат раҳбари бизнес-форумнинг очилиш маросимидаги нутқида.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда 5 мингга яқин ўрганилмаган конлар мавжуд.

“Кейинчалик нефть ва газ конларини ўзлаштиришга хизмат қиладиган кенг кўламли геология-қидирув ишларини олиб бориш катта имкониятлар очиб беради. “Инвестициялар ва технологиялар – хомашё ўрнига” прагматик формуласи бўйича энг муҳим хомашёни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жуда истиқболли йўналиш сифатида қаралмоқда. Бизнинг ер қаъримизда фойдали қазилмаларнинг катта захиралари мавжуд. Ўрганилмаган 5 мингга яқин кон бор”, — деди Президент.