Президент Беларусь Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Беларусь Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди. Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик, саноат кооперацияси ва маданий-гуманитар интеграция истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, Александр Турчиннинг Астанага илк расмий ташрифи Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги стратегик шерикликнинг ўзига хос хусусиятини тасдиқлайди ва икки томонлама интеграцияни янада ривожлантириш ниятини ҳам намойиш этади.
— Биз Сизнинг ташрифингизни давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш нуқтаи назаридан жуда муҳим деб биламиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо алоқалари миллиард долларга яқинлашмоқда ва муваффақиятли ривожланмоқда. Билишимча, Қозоғистон Беларуснинг иккинчи савдо шериги ҳисобланади. Умуман олганда, биз мамлакатингиз ва халқингизнинг ноёб маданиятига алоҳида ҳурмат билан қараймиз. Фурсатдан фойдаланиб, Президент Александр Лукашенкога саломларимни йўллайман. Биз муваффақиятли ҳамкорлигимизни аниқ натижалар билан давом эттиришга содиқмиз, — деди Қозоғистон Президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Жазоир Президентига табрик телеграммаси йўллаган эди.