Президент “АЛЖИР” музейини кўздан кечирди
12:54, 31 Май 2025
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари тоталитар тузум қурбонлари ҳаётини очиб берувчи ноёб ҳужжатлар, маҳкумларнинг шахсий буюмлари, архив материаллари билан танишди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
1938-1953-йилларда минглаб хотин-қизлар чидаб бўлмас шароитда жазо ўтаган бу мудҳиш маскан бугунги кунда энг муҳим миллий обидалардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Сиёсий қатағон ва тоталитаризм қурбонларининг “АЛЖИР” мемориал-музей мажмуасига ташриф буюрди.