Президент Ақмола вилояти ҳокимини қабул қилди
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Ақмола вилояти ҳокими Марат Ахметжановни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга Ақмола вилоятини жорий йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва вилоятни ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.
Марат Ахметжанов вилоятда барча асосий кўрсаткичлар бўйича ўсиш суръати сақланиб қолаётганини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалиги:
Вилоят қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмини 1,2 триллион тенгегача етказиш орқали мамлакат аграр секторининг етакчиси сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашни мақсад қилган;
Жорий йилда ҳосилдорлик жуда юқори, жумладан, ёғли экинлар майдони 2,5 баробар кўпайди.
Инвестиция лойиҳалари:
Аршали туманида республика аҳамиятига молик Aqmola саноат зонаси ташкил этилди;
4 миллиард доллардан ортиқ инвестиция портфели яратилди. Бу 10 мингга яқин иш ўрни яратиш имконини беради.
Ижтимоий инфратузилма:
Охирги икки йил ичида 4,7 минг аҳоли бошпанали бўлди. Бу аввалги етти йиллик кўрсаткичларга тенг;
Навбатда турган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари сони 29 фоизга камайди;
Қосши шаҳрида ҳиссадорлар масаласи ижобий ҳал этилмоқда.
Таълим:
Сўнгги икки йилда 21 минг ўқувчига мўлжалланган 33 та иншоот қурилди.
Янги ўқув йили арафасида вилоятдаги аварияли ва уч сменали мактаблар масаласи тўлиқ ҳал этилди.
Уй-жой коммунал хизматлари:
Иситиш мавсумига тайёргарлик режа асосида олиб борилмоқда;
Кўкшетау шаҳрида қуввати 240 МВт ва иссиқлик қуввати 520 Гкал/соат бўлган иссиқлик электр станцияси қурилиши бошланди;
Сув тозалаш иншоотларини қуриш ишлари якунланмоқда;
Вилоят марказида яшовчи 200 минг аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланади;
Йил охиригача 9 та аҳоли пунктига газ қувури ётқизилади.
Президент:
Вилоятда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини таъмирлаш дастури орқали уй-жой билан таъминлаш борасидаги ижобий тажрибани қайд этди.
Ўрим-йиғим кампаниясини уюшқоқлик билан ташкил этиш, Қосши шаҳрини ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар жорий этиш, сув тошқинларига қарши тизимли ишларни олиб бориш, сармоя жалб этиш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Президент вилоят раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.