Мажлисда юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ривожланиши ва ташқи сиёсат масалалари муҳокама этилди. 2020 йилга режалаштирилган асосий чора-тадбирлар рўйхати кўриб чиқилди.
Абай таваллудининг 175 йиллиги ва Ал-Фараби таваллудининг 1150 йиллигини нишонлаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари ва 2020 йил І чорагида амалга оширилиши режалаштирилган муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир якунида Қасим-Жомарт Тоқаев давлат бошқарувининг самарадорлигини ошириш ва долзарб ижтимоий масалаларни хал этиш ишларини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берди.