Эркак ва аёл чемпионлар 700 доллар, кумуш медали соҳиблари 400 доллар, бронза медали соҳиблари эса 200 доллардан олди. Қозоғистон терма жамоасидан саккиз нафар боксчи «олтин»га сазовор бўлди: Темиртас Жусипов, Сакен Бибосинов, Тимур Қабдеш, Махмуд Сабирхан, Ертуған Зейнуллинов, Нурқанат Райс, Абзал Қуттибеков ва Сағиндиқ Тоғамбай.
Хотин-қизлар ўртасидаги турнирда саккиз нафар боксчи чемпион бўлди: Алуа Балқибекова, Назим Қизайбай, Жайна Шекербекова, Виктория Графеева, Римма Волосенко, Наталья Богданова, Жасмин Қизатова ва Елдана Талипова.
Шу тариқа, Қозоғистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари чемпионларининг умумий мукофот жамғармаси 11 200 долларни ташкил этди.