Португалия - футзал бўйича Европа чемпиони

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпиони аниқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу йилги қитъа турнирида Португалия ғалаба қозонди. Финалда жамоа Россия билан куч синашди.

Биринчи бўлимда россиялик Антон Соколов 9-дақиқада ва Андрей Афанасьев 12-дақиқада гол урган бўлса, португалиялик Томаш Паку 18-дақиқада гол билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлимда португалиялик Андре Коэлью 26 ва 31-дақиқаларда иккита гол урган бўлса, 39-дақиқада Пани Барела гол уришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, Португалия Россияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва қаторасига икки карра Европа чемпиони бўлди. 2018 йилда улар чемпионатнинг олтин медалини ютиб олишган эди.

3-ўрин учун баҳсда Испания Украинани 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги қитъа турнирида Қозоғистон терма жамоаси ҳам иштирок этганди. В гуруҳида илк ўйинда Словения билан дуранг ўйнаган қозоғистонликлар (4:4), сўнгра Финляндияни (6:2) ва Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Натижада 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Чорак финалда улар Украинага 3:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Европа чемпионати 1996 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Шу кунга қадар Испания - 7, Италия - 2, Россия ва Португалия - 1 марта чемпион бўлишган.

Муаллиф: Адилжан Умбет