Польша президенти мамлакатга НАТО қўшинларига киришга рухсат берди

Фото: Фото: Министерство обороны Польши

ASTANA. Kazinform — Польша президенти Кароль Навроцкий НАТОга аъзо давлатлар ҳарбий хизматчиларининг мамлакатда бўлишига рухсат берувчи резолюцияни имзолади. Бу ҳақда Польша миллий хавфсизлик бюроси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

“НАТО қўшинлари “Шарқий қўриқчи” (Eastern Sentry) операцияси доирасида қўшимча куч сифатида мамлакатга жойлаштирилиши мумкин”, — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, “Шарқий қўриқчи” операцияси 10 сентябрда Польша ҳаво ҳудудига дронларнинг кириб келишига жавобан икки кун аввал бошланган эди. Уларнинг баъзилари ҳавога кўтарилган қирувчи самолётлар томонидан уриб туширилган.

Операциядан мақсад “дронлардан фойдаланиш натижасида юзага келадиган реал таҳдидларнинг олдини олиш”дир.