ASTANA. Kazinform — Покистонда суд мамлакат собиқ бош вазири Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради Еuronews агентлиги.
Покистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, Хоннинг “Адолат учун ҳаракати” партияси раиси ўринбосари Шах Мехмуд Куреши ҳам худди шундай муддатга ҳукм қилинди.
Айблов хулосасига кўра, Хон Покистоннинг Вашингтондаги элчиси ҳукуматга юборган махфий телеграмма мазмунини ошкор қилган.
Учрашув Равалпиндидаги қамоқхонада бўлиб ўтди. У ерда собиқ бош вазир коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
71 ёшли Имрон Хон ўзига қўйилган айбловларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, янги ҳукм Покистонда 8 февраль куни бўлиб ўтадиган умумий сайловларга 10 кун қолганида чиқарилган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы