Ласбела туманида вилоят пойтахти Кветтадан Карачиге кетаётган шаҳарлараро автобус релсдан чиқиб, ағдарилиб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Барча ярадорлар касалхонага етказилган, баъзиларининг аҳволи оғир.
Полиция маълумотларига кўра, воқеа содир бўлишига автобус ҳайдовчисининг тезликни ошириб юбориши сабаб бўлган.