Сешанба куни Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва провинциясида нефть бурғулаш компанияси заводига уюштирилган ҳужум оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб хабар беради.
Воқеа Дера-Исмоил-Хон туманида содир бўлган. Эрталаб камида 20 нафар қуролланган жангари фабрикага киришга уринган, деди полицияси супериндентанти ўринбосари Шер Улла.
Заводнинг асосий дарвозаси олдида турган полициячилар тезда ҳаракат қилиб, ҳужумни қайтаришди, ҳужумчилар қочишга мажбур бўлди, дея қўшимча қилди зобит.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум содир бўлган жойда нефть қудуғи ва ишчилар уйлари жойлашган бўлиб, агар ҳужумчилар ҳудудга кириш имконига эга бўлганида, бу янада фожиали бўлиши мумкин эди.
Зобитнинг сўзларига кўра, заводда полиция ва ҳарбийлаштирилган кучларнинг кўп қатламли хавфсизлиги мавжуд. Улар мамлакатда терактлар сони ортиб бораётгани сабабли шай ҳолатга келтирилди.
Яраланган полициячилар яқин атрофдаги касалхонага етказилган. Жангарилар тоғлар томон қочган ва полиция улар қолдирган далиллар ёрдамида уларнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда, дея қўшимча қилди зобит.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.