ASTANA. Kazinform – Покистонда июнь ойи охирида бошланган муссон ёмғирлари тўхтовсиз давом этмоқда. Оқибатда ҳалокатли сув тошқинлари камида 111 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Покистон табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.
Айниқса, Хайбер-Пахтунхва, Шарқий Панжоб, Синд ва Балужистон провинциялари жабр кўрган. Ўтган 48 соат ичида кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида яна 7 киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди.
26 июндан 14 июлгача жабрланганлар сони 212 кишини ташкил этди.
Покистоннинг табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси яқин келажакда ёмғирлар кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва маҳаллий ҳукуматларни имкон қадар тайёр бўлишга чақирди.
Покистонда одатда июль ва сентябрь ойларида муссон ёмғирлари ёғади. Бунинг оқибатида ҳар йили юзлаб одамлар ҳалок бўлиб, мамлакат инфратузилмаси ва қишлоқ хўжалигига катта зарар етказмоқда.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы