Покистонда элчилар кортежини олиб кетаётган полиция машинаси портлаб кетди

Фото: Фото: Pixabay.com

ASTANА. Кazinform - Покистонда 12 давлат элчилари бўлган кортежни олиб кетаётган полиция машинаси минани босиб кетди ва портлади, деб хабар беради 24kz.

Дипломатлар орасида Қозоғистон элчиси ҳам бўлган. Улар соғ-саломатлар. Бироқ уч нафар полициячи яраланган, бир нафари ҳалок бўлган.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияровнинг маълум қилишича, делегация вакиллари Исломободга қайтиб келишган. Улар Исломобод Савдо-саноат палатаси томонидан туризмга бағишланган анжуманда иштирок этиш учун Сват шаҳрига кетаётган эди.