Пляж футболи бўйича Қозоғистон терма жамоаси элит дивизионга йўл олди

Фото: Фото: ҚФФ

ASTANА. Kazinform — Қозоғистон терма жамоаси Италиянинг Кастельламмаре ди Стабия шаҳрида бўлиб ўтаётган Евролиганинг (EBSL 2025 – Euro Beach Soccer League) элит дивизионига йўлланма олди.

Қозоғистонлик футболчилар В дивизионида Руминия, Норвегия ва Мальта билан куч синашди.Терма жамоа бугун Мальтани 5:4 ҳисобида мағлуб этди ва элит дивизионга йўлланма олди. Улар бунгача Норвегияни 6:4, Руминияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Натижада қозоғистонлик футболчилар барча учрашувларда ғалаба қозонишди.

Мусобақа олдидан терма жамоа 20-24 июль кунлари йиғин ўтказди.

Артем Ерохнович терма жамоанинг катта мураббийи вазифасини бажарди. У қуйидаги футболчиларга ишонч билдирди.

Ўйинчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Дастамиден Дагиев (“Арман”), Дмитрий Бровко («Barqy»);

Ҳимоячилар: Игорь Демешко, Михаил Кайзер (иккаласи ҳам – “Арман”), Абдиқадир Қурбонав (“Омега”), Нурдаулет Болатбек (“Малайсари”);

Ҳужумчилар: Айдин Маликов (“Малайсари”), Артур Деринг, Нурлан Жунасов (иккаласи ҳам – TK B&A), Арман Шотанов («Barqy»), Владислав Шевчук, Алан Мингбаев (иккаласиҳам – “Арман”).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пляж футболи бўйича Қозоғистон терма жамоаси Евролигада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.