ASTANA. Kazinform - Перу суди собиқ президент Ольяна Умала ва унинг рафиқаси Надин Эредияни коррупцияда айбланиб, Бразилиянинг Odebrecht қурилиш компанияси ва Венесуэла ҳукуматидан иккита сайлов кампаниясини молиялаштириш учун тўловларни қабул қилишда айбдор деб топиб, 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.
Умала ҳукм ўқилгач, суд залида ҳибсга олинган. Суд мажлисида иштирок этмаган унинг рафиқаси ҳам судья томонидан ҳибсга олинди, бироқ кейинчалик у Бразилиянинг Лимадаги элчихонасидан бошпана сўрагани маълум бўлди, деб ёзади AFP.
2011 йилдан 2016 йилгача президент бўлиб ишлаган Умала 2022 йилда Odebrechtдаги йирик коррупция можароси бўйича тергов доирасида судга тортилган Перунинг биринчи собиқ раҳбари бўлди, расмийлар бунга бошқа собиқ президентлар ҳам алоқадорлигини айтишмоқда.
1985-1990 ва 2006-2011 йилларда давлат раҳбари бўлиб ишлаган Алан Гарсия 2019 йилда полиция ҳибсга олиш учун келганида ўз жонига қасд қилган эди. Алехандро Толедо (2001-2006 йиллардаги президент) ўтган йили кўп миллионли пора олгани учун 20 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
2016 — 2018 йилларда ушбу лавозимда ишлаган Педро Пабло Кучинскига нисбатан тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перу президенти умумхалқ сайлови санасини белгилагани ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.