Пекинда Қозоғистон-Хитой Бизнес кенгашининг 8-йиғилиши бўлиб ўтади

Фото: Фото: pixabay

ASTANA. Kazinform – Бугун, 2 сентябрь куни Пекинда Қозоғистон-Хитой Бизнес кенгаши (ҚХБК)нинг йиғилиши ўтказилиб, унда икки давлатнинг йирик бизнес вакиллари учрашади.

«Самруқ-Қазна» АЖ маълумотига кўра, кун тартибига энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва барқарор «яшил» ўсишни илгари суриш, логистика ва ишлаб чиқариш занжирларини кенгайтириш масалалари киритилган.

“Хитойлик ишбилармон доираларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда, бу учрашув тажриба алмашиш, янги бизнес алоқаларини ўрнатиш ва мавжудларини мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодиётнинг асосий тармоқларида ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдонга айланади”, – дейилади хабарда.

«Самруқ-Қазна» АЖнинг Хитойдаги ваколатхонаси маълумотига кўра, ҚХБКнинг 8-йиғилишида Қозоғистон ва Хитойдан 500 дан зиёд давлат идоралари ва бизнес тузилмалари вакиллари, жумладан, 70 дан ортиқ йирик хитой корпорациялари иштирок этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июль ойида Астанада ўтган Қозоғистон-Хитой Бизнес кенгашининг 7-йиғилиши якунига кўра, 3,7 млрд АҚШ долларидан зиёд қийматдаги 40 дан ортиқ ҳужжат имзоланган эди.

Қозоғистон-Хитой Бизнес кенгаши 2013 йилда тузилган.