Пекинда 3 сентябрь куни ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан парад ўтказилади

Фото: Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform – 2025 йил 3 сентябрь куни Пекинда Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши урушда қозонган Ғалабаси ва Жаҳон антифашистик урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг матбуот анжуманида маълум қилинди.

Xinhua агентлиги маълумотига кўра, парадда пиёда колонналар, ҳарбий техника сафтлари ва ҳаво отрядлари иштирок этади.

Тадбирда Хитой янги авлод ҳарбий кучларини, жумладан, ақлли учувчисиз техника намуналарини намоён этади.

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг бош котиби Си Цзиньпин нутқ сўзлайди.