Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) маълумотларига кўра, эронлик чанғичи Хуссейн Савех-Шемшакийнинг тести ижобий натижа кўрсатди. Спортчининг допинг-тестида деҳидрометил-тестостерон метаболитлари аниқланган.
36 ёшли чанғичи Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида Эрон терма жамоаси байроғини кўтариб чиққан. Энди у мусобақадан вақтинча четлаштирилди. Савех-Шемшаки энг машҳур спортчилардан биридир. 2010 йилда Ванкуверда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ва 2014 йилда Сочидаги Олимпия ўйинларида қатнашган.