Пекин ёзги ва қишги Олимпия ўйинларини қабул қилган биринчи шаҳар бўлди
Пекин 2008 йилги Ёзги Олимпия ўйинлари пойтахтига айланганди. Энди, орадан ўн тўрт йил ўтиб, Оқ Олимпиадани ҳам ўтказиш имкониятига эга бўлди.
Бунгача Афина (1896, 2004), Токио (1964, 2020) ва Лондон (1908, 1948, 2012) такроран Олимпиада пойтахти бўлган шаҳарлар эди.
Шунингдек, Франция пойтахти Париж 1900 ва 1924 йилларда мусобақага мезбонлик қилган, ва 2024 йилда яна бир марта жаҳон спортчиларига ўз эшикларини очади. Уч марта Олимпия ўйинларини қабул қилган шаҳарлар қаторидан 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри ҳам жой олади. Бунгача 1932 ва 1984 йилларда ёзги Олимпия ўйинлари ушбу шаҳарда бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Оқ Олимпиадада Қозоғистон шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар чанғи югуриш, фристайл могул, чанғи акробатикаси, тоғ чанғиси, чанғида сакраш, биатлон ва шорт-трек каби қишки спорт турлари бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Муаллиф: Адилжан Умбет