Бу масофада Қозоғистон таркибида бир эмас, учта шорт-трекчи баҳс олиб борди.
500 метр масофани Адил Ғалиахметов 40,74 сонияда, Денис Никиша 40,482 сонияда, Абзал Ажиғалиев эса 40,87 сонияда босиб ўтди.
Натижада ҳар учаласи ҳам чорак финалда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Ғалиахметов ўз гуруҳида иккинчи, Никиша ва Ажиғалиев биринчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа қозоғистонлик спортчилар автоматик тарзда кейинги босқичга ўтишди.
Чорак финал, ярим финал ва финал ўйинлари 13 февралга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Адил Ғалиахметов шорт-трекда 1500 метр масофага югуриш мусобақаларида 8-ўринни эгаллаб, тариихий натижага эришганди.
Муаллиф: Кунсултан Отарбай