Павлодар вилоятида истиқомат қилувчи уруш фахрийларига 5 миллион тенге берилади

Фото: Фото: Александр Павский/ Kazinform

PAVLODAR. Kazinform - Бугунги кунда Иртис-Баян вилояти ҳудудида 7 нафар уруш фахрийлари истиқомат қилади. Улардан энг кексаси 101 ёшда.

Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш доирасида вилоятдаги уруш фахрийларига 5 миллион тенге тўлаш кўзда тутилган.

“Айни пайтда вилоятда 7 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси истиқомат қилади. Энг кекса фахрий Курбатова Мария Даниловна 101 ёшга тўлди, энг ёши эса 97 ёшли Ступка Николай Андреевич. Шунингдек, ғалабага ҳисса қўшган 3,7 минг нафардан ортиқ фуқароларга байрам ва алоҳида кунлар учун бир марталик тўловлар тақдим этилмоқда. Бу тўловлар мақомига қараб 50 минг тенгедан 200 минг тенгегача оширилди”, - деб ёзади вилоят Бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси.

Фронт орти  ишчиларига 100 минг тенге, Ленинград блокадасида бўлган - 150 минг, вояга етмаганида концлагерларда бўлган маҳбусларга - 200 минг тенге тўланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ концлагерда асирликда бўлган атираулик фуқаро 1 миллион тенге олиши ҳақида ёзган эдик.