Париждаги вокзалда пичоқ билан қуролланган шахс уч кишини яралади

Фото: Фото: Еuronews

Париж марказидаги Gare de Lyon бекатида содир этилган пичоқли ҳужум натижасида уч киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.

Жабрланувчилардан бири оғир, икки нафари енгил жароҳатлар билан тез ёрдам бўлимига етказилган.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, жиноятчи қўлга олинган, ҳужум сабаблари ҳозирча маълум эмас.