Парижда Қозоғистон Президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
16:31, 05 Ноябрь 2024
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи тантанали кутиб олиш маросими билан бошланди.
Давлат раҳбарини ҳарбий оркестр жўрлигида Президент Эммануэль Макрон кутиб олди. Қозоғистон ва Франция давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар Республика гвардияси, аэро-космик қўшинлар, қуруқликдаги қўшинлар ва денгиз пиёдалари қўшинларидан ташкил топган Фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари Фахрий қоровул сафининг тантанали парадини томоша қилдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эммануэль Макрон расмий делегация аъзолари ва мартабали меҳмонларни бир-бирлари билан таништирдилар.