Париж Олимпиадасидан 26 минг журналист бевосита хабар тарқатади
21:10, 24 Июль 2024
PARIS. Кazinform — Kazinform агентлиги ва Jibek Joly телеканали журналистлари Париж Олимпиадасидан бевосита хабар тарқата бошлади.
Айни дамда Кazinform мухбири Кунсултан Отарбай ва Jibek Joly телеканали репортёри Кунсая Қурмет-Раҳимова спорт мусобақаси бўлиб ўтадиган Олимпия шаҳарчасида.
Кунсаянинг маълум қилишича, Олимпиада ўйинларини трансляция қилиш учун бутун дунёдан 26 мингдан ортиқ журналист аккредитациядан ўтган.
“Париждаги ОАВ вакиллари учун медиа-марказ жуда кенг, худди катта футбол стадионига ўхшайди. Бу ерда ўз ўрнимизни эгаллаб, ишга киришдик”, - дейди Jibek Joly мухбири.
Ҳурматли ўқувчилар, Париж Олимпиадаси ҳақидаги эксклюзив маълумотларни Kazinform агентлигидан ўқинг ва Jibek Joly каналидан томоша қилинг. Биз билан қолинг.