Қозоғистон бокс федерациясидан маълум қилишларича, йиғилишда яқинда Италияда бўлиб ўтган жаҳон саралаш турнирида лицензияни қўлга киритган боксчилар ва миллий терма жамоа мураббийлари молиявий мукофотлар билан тақдирланди.
Боксчиларга 20 минг АҚШ доллари берилса, бош мураббий Мирзағали Айтжановга 10 минг АҚШ доллари берилди. Бундан ташқари, терма жамоа мураббийлари ҳам тақдирланди.
Бундан ташқари, Париж Олимпиадасида юқори натижа кўрсатган боксчиларга Қозоғистон бокс федерацияси томонидан бериладиган мукофот миқдори ҳам эълон қилинди:
1-ўрин: 220 000 $
2-ўрин: 120 000 $
3-ўрин: 70 000 $
4-ўрин: 30 000 $
5-ўрин: 10 000 $.
Бош мураббий ва мураббийлар кенгаши эса ўринни қўлга киритган боксчи мукофотининг 30 фоизи миқдорида моддий мукофот олади.